20831

Beeline корпоратив мижозларга ярим соатгача бепул халқаро мулоқотни тақдим этмоқда

Технология 16 октябрь 15:55 563

Beeline Business Business тариф режалари тўплами янгилангани ҳақида хабар беради. Энди корпоратив мижозларга ҳар ой «Билайн Россия»га қўнғироқларни амалга ошириш учун халқаро дақиқалар тақдим этилади.

Business Silver, Business Gold вa Business Platinum тариф режаларида ҳар ой 10, 20 ва 30 дақиқа мос равишда тақдим этилади.

Тақдим этилган дақиқалардан фойдаланиш учун корпоратив абонентда «Халқаро кириш» хизмати ёқилган бўлиши лозим. Ёқилган дақиқалар сарфланиб бўлингач, Билайн Россияга амалга оширилган чиқиш қўнғироқлари тариф режасига асосан ҳисобланади.

Изоҳ билдириш