17586

Beeline Business “Business” тариф режаларини янгилади

Технология 12 sentyabr 14:57 364

 Beeline Business “Business” тарифлар қатори янгилангани ҳақида хабар беради. Энди эски нарх эвазига абонентлар икки маротабадан ортиқ интернет-трафикга эга бўладилар. Бундан ташқари абонентларга уларнинг тариф режасига киритилган трафикнинг тенг миқдори 4G тармоғи учун ҳам амал қилади.

Тариф режаси Аввал Ҳозир + 4G тармоғи учун
Business Silver 750 1500 Mб 1500 Mб
Business Gold 1500 4500 Mб 4500 Mб
Business Platinum 3000 9000 Mб 9000 Mб

“Тез қарор қабул қилиш, бозор шароитларига мослашиш ва харажатларни аниқ режалаштириш зарурияти – буларнинг барчаси йирик ва кичик бизнесни бирлаштиради. Beeline Business бозор талабларини аввалдан тушуниб, мижозларнинг кундалик вазифаларини ҳал қилиш учун қулай воситаларни тақдим этишга интилади. Биз компанияларнинг ҳар қандай ўлчамдаги ва ҳар қандай эҳтиёжлар билан мобил алоқа ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган шундай таклифларни жорий қилдик”, — белгилаб ўтди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар