32032

Beeline абонентлар учун янги эксклюзив салон очди

Технология 16 февраль 11:47 713

Beeline Учтепа тумани ҳудудида дилерлик савдо ва хизмат кўрсатиш офиси ишга туширилгани ҳақида хабар беради. Салоннинг манзили: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Маннон Уйғур кўчаси, 532.

Офисда абонентлар янги рақамларни ёқтиришлари, ахборот олишлари, шунингдек ўзларига мос тариф режасини танлашлари, қўнғироқлар детализациясини олишлари ёки хатолик туфайли бошқа рақамга амалга оширилган тўловларни бекор қилишлари мумкин.

Офис эшиклари ҳар куни 09:00дан 18:00гача очиқ. Бугунги кунда бутун республика ҳудуди бўйлаб Beeline‘нинг 500дан зиёд офислари ишламоқда.

Изоҳ билдириш