29457

Барселонага боришни истаганлар учун ажойиб янгилик

Технология 17 январь 9:14 837

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 2018 йилнинг 24 май кунидан эътиборан Тошкент-Барселона-Тошкент йўналиши бўйлаб Испанияга мунтазам рейсларни йўлга қўя бошлайди. Бу ҳақида миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент-Барселона-Тошкент йўналиши бўйича рейслар ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари қатор қулайликларга эга Boeing самолётларида амалга оширилади.

Парвозлар жадвали:

HY-259 рейси. Тошкентдан парвоз қилиш вақти – 03:10, Барселонага қўниш вақти – 08:05.
HY-260 рейси. Барселонадан парвоз қилиш вақти – 09:45, Тошкентга қўниш вақти – 19:50.
Барча пунктларда маҳаллий вақт кўрсатилган.

Авиачипталарни барча сотув пунктларида ва www.uzairways.com сайтида онлайн харид қилишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш