27881

Apple эски iPhone’ларни секинлаштиргани учун узр сўради

Технология 29 декабрь 11:39 415

Apple компанияси баъзи эски iPhone моделлари унумдорлигини атайлаб пасайтириши маълум бўлгандан кейин юзага келган “тушунмовчилик” учун узр сўради.

«Кўпчилигингиз «Apple» бизни алдади дея ҳисоблашингизни биламиз. Шу сабабли сизлардан узр сўраймиз», — деб ёзади корпорациянинг расмий сайти. Компаниянинг таъкидлашича, айни вазиятда кўплаб тушунмовчиликлар ҳам бўлган ва «Apple» янги қурилмаларни сотиш ҳажмини ошириш учун эскиларини ёмонлаш борасида ҳеч қандай чора кўрмаган.

Маълумотларга кўра, бир йил аввал чиққан iOS 10.2.1 янгиланмаси iPhone 6, iPhone 6 Plus, iPhone 6s, iPhone 6s Plus ва iPhone SE смартфонлари унумдорлигини уларнинг батареялари узоқроқ ишлаши ва смартфонлар ўчиб қолиши билан боғлиқ муаммолардан қочиш учун пасайтиради.

Бундан ташқари «Apple» кафолатсиз аккумуляторларни алмаштириш нархига ўзгартириш киритди. Эндиликда «iPhone 6» ва ундан янгироқ модел эгалари ўз қурилмаларнинг аккумляторини 79 долларга эмас, балки 29 долларга алмаштиришлари мумкин. Бу каби чегирмалар келгуси йилнинг январ ойи охиридан 2018 йилнинг декабрига қадар давом этади.

Изоҳ билдириш