31038

«Қамчиқ» учун махсус «ТРЭКОЛ» йўлтанламас транспорт воситаси келтирилди (фото)

Технология | Фоторепортажлар 5 февраль 13:54 2 102

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Қамчиқ” Махсус қидирув-қутқарув бошқармасига янги замонавий “ТРЭКОЛ” йўлтанламас транспорт воситаси келтирилди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

«ТРЭКОЛ» махсус авария-қутқарув техникаси, Россия Федерациясининг илмий-ишлаб чиқариш фирмаси базасида ишлаб чиқарилган бўлиб, у ўта юқори ўтувчанлик қобилиятига эга.

Йўлтанламас транспорт воситаси ушбу турдаги транспорт воситалари орасида замонавийси ҳисобланади. Уч тарафлама узатишли машина камерасиз шиналар билан жиҳозланган бўлиб, йўлнинг хусусиятига қараб ҳаво босими қўлда бошқарилиб борилади.

Йўлтанламас-амфибия «ТРЭКОЛ» – енгиллаштирилган ва совуқ ўтказмайдиган ойна-пластик қопламали кузовга эга. Одамларни салонга чиқариш ҳамда юкларни ортиш учун иккита олдида ва кузовнинг орқа қисмида битта эшиклар мавжуд. Машина ичида бошқа автомобиллар каби ҳайдовчи ва йўловчи учун иккита ўриндиқ жойлашган. Юк ортиш қисмида 8 киши ёки 700 килограм юк учун жой ажратилган. Ғилдирак формуласи – 6х6, зич жойлашган қумлоқда юк кўтариш қобилияти – 700 кг. Паст қатламли тупроқлар, сувли ботқоқли ва қорда – 400 кг, йўл ёритиш – 490 мм, шосседа максимал тезлиги – 70 км/с.

«ТРЭКОЛ»нинг энг асосий хусусияти – юқори ўта олиш қобилиятидир. У сувда, ботқоқлик ва қор билан қопланган тоғ йўлларида ҳаракатланиши, шунингдек етиб олиш қийин бўлган жойларга бора олиш хусусиятига эга.

Айни пайтда махсус транспорт воситаси “Қамчиқ” довони йўлида синовдан ўтказилмоқда.

 

Изоҳ билдириш