39259

Amazon Ўзбекистон бозорига киришига тайёргарлик кўрилмоқда

Технология 18 май 13:41 597

Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15-16-май кунлари АҚШга қилган ташрифи, Ўзбекистоннинг Амазон компанияси билан ҳамкорлик жараёнларида олдинга силжиш учун сабаб бўлади.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, “Мазкур компания илк бор бизнинг бозоримизга қизиқиш билдирди. Биз аллақачон ўзаро ҳамкорликнинг маълум бир босқичига чиқишга муваффақ бўлдик. Айни пайтда Амазон раҳбарлари билан музокаралар олиб борилмоқда ва Ўзбекистон бозорларига киришнинг ҳамкорликдаги йўл харитасини ишлаб чиқиш бўйича меморандум лойиҳалари тайёрланмоқда”, – дейди вазир.

Шунингдек, ташриф якуни бўйича Ўзбекистонда электрон тижоратнинг тараққиёти бўйича йўл харитасини тайёрлаш ва ўзбек тадбиркорларининг глобал савдо платформаларига чиқиши, электрон тўлов тизими каби масалалар ҳам кўриб чиқилмоқда.

Шу мақсадда, Опенбуcкс Cорп. интернет-тўлов компанияси билан ўзаро келишув ва ҳамкорлик бўйича Меморандум имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзтўқимачиликсаноат” АҚШ бозорларига, шу жумладан Амазон сайти орқали ҳам Ўзбекистоннинг катта миқдордаги тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича келишган эди.

Изоҳ билдириш