13929

787 Дримлайнер самолёти Ислом Каримов номидаги аэропортдан Нью-Йоркка парвоз қилди

Технология 27 июль 16:17 499

Жорий йилнинг 27 июль куни соат 8:40да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Боинг 787 Дримлайнер самолёти Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортидан Нью-Йоркка парвоз қилди. Бу қўнишларсиз амалга оширилувчи илк рейс мамлакат фуқаролик авиацияси ҳаётидаги тарихий воқеа ҳамда миллий авиаташувчининг ривожидаги янги давр ҳисобланади. Бу ҳақида МАК хабар бермоқда.

Нью-Йоркка тўғридан-тўғри рейс 13 соат давом этади. Уни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Парвозлар комплекси директори ўринбосари Сергей Ким, авиакомпания бош штурмани Станислав Гурфинкель, Boeing 787 парвоз отряди қўмондони Асаджон Турсунов, иккинчи учувчилар Рустам Қўрғонов ва Олимжон Узоқов таркибидаги экипажи амалга оширмоқда.

Миллий авиаташувчининг бортида 237 йўловчи бўлган самолёти Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда маҳаллий вақт билан соат 21:30да қўнади.

Нью-Йоркдан Тошкентга “орзулар лайнери” экипажи ҳаво кемаси қўмондони Павел Моргачев, Boeing 787 парвоз отряди учувчи-инструктори Алексей Маркин ҳамда иккинчи учувчи Улуғбек Эшмуҳамедовлардан иборат бўлади.

Пойтахт аэропортида ушбу воқеа муносабати билан Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича биринчи қўнишларсиз парвозни амалга оширган Дримлайнерни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтади.

Изоҳ билдириш