13818

27 июль куни Uzcard тўлов тизимида узилишлар кузатилиши мумкин

Технология 26 июль 13:34 361

27 июль куни Uzcard тўлов тизими ишида 2 соатлик узилишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақида Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази маълум қилди.

«Профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 27 июль куни соат 01:30 дан 03:30 гача POS ва E-POS терминаллари процессинг маркази билан вақтинчалик улана олмаслиги мумкин»,- дейилади Марказ хабарида.

Марказ маъмурияти вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.

Изоҳ билдириш