29505

2017 йилда аукционда неча млрд сўмлик “чиройли” авторақам сотилгани маълум қилинди

Технология 17 январь 12:01 1 405

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси ахборот портали «ЎзРTХБ» АЖ фаолиятининг 2017 йил якунлари ҳақида маълумот берди. 

«Авторақам» тизими ишга тушган пайтдан бошлаб 2017 йилнинг охирига қадар «ЎзРTХБ» АЖ нинг онлайн аукциони орқали умумий қиймати 27,6 млрд сўмлик 1364 та «чиройли» авторақамлар жисмоний ва юридик шахсларга сотилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойидан «avtoraqam.uzex.uz» веб-сайти орқали авторақамларни онлайн-аукцион орқали сотиш йўлга қўйилган эди.

Изоҳ билдириш