7765

2017 йил 1 июндан бошлаб «GM Uzbekistan» барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади

Технология 27 май 21:33 834

1 июндан бошлаб «GM Uzbekistan» барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3010-сонли «»Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нархларини шакллантиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган.

Қарорнинг 1-бандида «Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзавтосаноат» АКнинг 2017 йил 1 июндан ички бозорда «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖнинг барча турдаги енгил автомобилларини миллий валюта – сўмда сотиш борасидаги таклифи маъқуллансин» дейилади.

2-бандида 2017 йил 1 июнгача бўлган муддатда тузилган барча шартномалар аввалги тартиб бўйича амалга оширилиши белгиланган. Шунингдек, экспорт ҳажмини маҳсулотларни сотиш бозорларини янада диверсификациялаш ва экспорт қилинувчи маҳсулот номенклатураси, ташқи бозорларда позицияларни мустаҳкамлаш ҳисобига ошириш; ишлаб чиқариш ҳажмини янги рақобатбардош маҳсулотни ўзлаштиришга қаратилган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига ошириш; соҳада эҳтиёт қисмлар экспортини қисқартириш, инвестицияларни жалб қилган ҳолда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш чораларини кўриш таъкидланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасига бир ҳафталик муддатда ушбу қарорни амалга ошириш бўйича тегишли қарорни қабул қилиш буюрилган. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юкланган.

Аввалроқ GM Uzbekistan компанияси ўзи ишлаб чиқараётган бир қатор автомобилларнинг нархларини ошириши, бу ҳақида вазиятдан хабардор манбалар маълум қилгани ҳақида хабар берганди.

Изоҳ билдириш