42298

ЖЧ-2018. Саудиялик футболчиларнинг самолётида ёнғин чиқди (видео)

Спорт 19 июнь 12:41 499

Саудия Арабистони футболчилари Уругвай терма жамоаси билан ўйнаш учун Ростов-Донга кетаётган пайтда самолёт мотори ёниб кетган. Бу ҳақида «Ria.ru» хабар қилмоқда.

Самолёт двигатели қушнинг урилиши сабабли ишдан чиққан. Россия авиакомпаниясига қарашли ҳаво кемаси учувчилари самолётни Ростов аэропортига қўндиришга мажбур бўлишган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Ёнғин ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатдан йироқ», – дейилади авиакомпания хабарида.

Маълумот учун, Саудия Арабистони терма жамоаси 20 июнь куни Ростов-на-Донуда жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида Уругвайга қарши майдонга тушади.

Саудияликлар 14 июнь куни россияликларга қарши ўйинда 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Изоҳ билдириш