43785

ЖЧ—2018: Нимчорак финалнинг рамзий термаси эълон қилинди

Спорт 4 июль 17:12 352

Кеча, 3 июль санасида футбол бўйича Россия майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионатининг нимчорак финал баҳслари якунига етди.

Чорак финалнинг сўнгги икки йўлланмасига эса Швейцарияни таслим этган Швеция ҳамда Колумбияни пенальтилар сериясида мағлуб этган Англия терма жамоаси эга чиқди. Bleacher Report нашри эса нимчорак финалнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди.

Нимчорак финал рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон: Каспер Шмейхель — Дания.

Ҳимоячилар: Марио Фернандес, Илья Кутепов — иккаласи Россия, Жон Стоунс, Ҳарри Магуаир — иккаласи Англия, Диего Лаксалт — Уругвай.

Ярим ҳимоячилар: Поль Погба, Нголо Канте — иккаласи ҳам Франция.

Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе — Франция, Эдинсон Кавани — Уругвай, Неймар — Бразилия.

Изоҳ билдириш