38721

ЖЧ-2018 кунларида Россияга келган хорижликлар 3 кун ичида рўйхатдан ўтказилади

Спорт 15 май 12:13 193

ЖЧ-2018 кунларида Россиянинг айрим шаҳарларига келган хорижий фуқароларни рўйхатдан ўтказиш 3 кун ичида амалга оширилади. Олдин ушбу жараёнга бир кун берилади деб эълон қилинган эди.

Россия президенти Владимир Путин ЖЧ кунларида Россиянинг айрим шаҳарларига келган хорижий фуқароларни 3 кун ичида рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги қарорни имзолади. Янги қарор ҳуқуқуқий ҳужжатлар расмий порталида эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қонуннинг 2018 йил 7 май куни имзоланган дастлабки кўринишида “Жаҳон Чемпионати кунларида хорижий фуқароларни рўйхатдан ўтазишга бир кун берилади” – деб эълон қилинган эди.

Ушбу қоидалар 2018-йилнинг 25-майидан 25-июлигача Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Казан, Калининград, Нижный Новгород, Ростов-на-Дону, Самара, Саранск ва Сочи шаҳарларида амал қилади.

Хорижий фуқароларни нафақат ички ишлар органлари бўлимларида, балким «Мои документы» кўп-функцияли марказларда ҳам рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлади.

Ушбу қонун Жаҳон Чемпионати иштирокчилари, FIFA ва унинг шўба корхоналари ҳамда миллий футбол ассоциациялари вакиллари учун амал қилмайди.

Изоҳ билдириш