44431

ЖЧ—2018. Хорватия Англияни мағлуб этди ва финалга чиқди (видео)

Спорт 12 июль 9:15 367

11 июль санасида футбол бўйича Россия яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати ярим финалининг иккинчи жуфтлик учрашуви бўлиб ўтди.

ЖЧ-2018 иккинчи ярим финал учрашуви ғолиби қўшимлар бўлимларда аниқланди. Ўйиннинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Аввалига 5-дақиқада Триппьер инглизларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Учрашувнинг 68-дақиқасида Иван Перишич мувозанатни тиклади. Ўйиннинг 109-дақиқасида эса Марио Манжукич Хорватияни финалга олиб чиқувчи голга муаллифлик қилди. Энди Хорватия ва Франция терма жамоалари ўзаро ўйинда жаҳон чемпиони номини аниқлаб беришади.

ЖЧ-2018. Ярим финал.

Хорватия – Англия 2:1

«Лужники» стадиони.

Голлар: 0:1 – 5 Триппьер, 1:1 – 68 Перишич, 2:1 – 109 Манжукич.

Хорватия – Субашич, Ловрен, Стринич (Пиварич, 95), Врсалько, Вида, Ракитич, Брозович, Перишич, Модрич (Бадель, 119), Ребич (Крамарич, 101), Манжукич (Чорлука, 115).

Англия – Пикфорд, Уокер (Варди, 112), Стоунз, Янг (Роуз, 90), Магуайр, Алли, Лингард, Стерлинг (Рэшфорд, 74), Хендерсон (Дайер, 97), Триппьер, Кейн.

Бош ҳакам: Жунейт Чақир (Туркия)

Огоҳлантиришлар: Манжукич (48), Уокер (54), Ребич (96).

Изоҳ билдириш