39306

Жаҳон чемпионлари муносиб кутиб олинди (фото)

Спорт 18 май 22:03 699

Россия пойтахти Москва шаҳри мезбонлигида ўтган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бош совринни қўлга киритган ёш футболчиларимиз Тошкентга қайтиб келди.

Бир неча дақиқа олдин ғолибларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари, чемпион йигитларимизнинг мураббий ва тарбиячилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, кенг жамоатчилик томонидан тантанали кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз Жаҳон чемпионатида Покистон (0:0, гуруҳ), Россия (2:0, гуруҳ), Непал (2:1, чорак финал), Бурунди (1:0, ярим финал) терма жамоалари билан куч синашиб, мағлубиятсиз ҳал қилувчи баҳсга етиб келишди. Финал учрашувида ўзбекистонлик қора кўзлар иккинчи бор покистонлик рақиблари билан тўқнаш келди. Учрашувнинг асосий вақтида дуранг (1:1) натижа қайд этилгач, пенальтига мурожаат этилди. “Лотерея” баҳсида омад ҳамюртларимизга кулиб боқди. Қайд этиш керак, Покистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг амалдаги ғолиби ҳисобланарди.

Изоҳ билдириш