23860

Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи барча 32 терма жамоа номи маълум бўлди (фото)

Спорт 16 ноябрь 14:11 1 628

2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этувчи барча 32 терма жамоа номи малум бўлди.

Қиталараро плей-офф баҳсларида Перу Янги Зеландия тўсиғидан ўтди ва охирги йўлланмани қўлга киритди.

Эвропа Россиядаги турнирга 14 терма жамоа тақдим этади, улардан 9таси гуруҳларда биринчи ўринларни эгаллаган ҳолда тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлган, 4та терма жамоа гуруҳларда иккинчи бўлган терма жамоалар ўртасида икки учрашувдан иборат ўтиш ўйинлари орқали чиққан. УЭФА ҳудудида тўғридан-тўғри йўлланмага Франция, Португалия, Германия, Сербия, Полша, Англия, Испания, Белгия ва Исландия эга бўлган. Хорватия, Швейцария, Дания ва Швеция плей-офф ўйинлари орқали чиқишди, ўн тўртинчи вакил мезбон – Россия.

Жанубий Америка футбол конфедерация (КОНМEБОЛ) ҳудудидан Бразилия, Уругвай, Аргентина ва Колумбия тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлишди, Перу бешинчи ўринни эгаллади ва плей-оффда Океания вакили Янги Зеландияга қарши ўйинлар ўтказди (0:0, 2:0).

Мексика, Коста-Рика ва Панама жаҳон чемпионатининг финал қисмига Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси (КОНКАКАФ) ҳудудида саралашнинг 5-раундида дастлабки 3 ўринни эгаллаган ҳолда чиқди. Осиё футбол конфедерацияга тўрт ўрин ажратилганди: Японии, Эрон, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони бу ўринларни банд қилди. Саралашнинг 4-раундида Сурияни мағлуб этган Австралия плей-оффда КОНКАКАФ вакили Ҳондурасни мағлуб этди (0:0, 3:1).

Африка футбол конфедерациясида эса Тунис, Нигерия, Марокаш, Сенегал ва Миср ўз гуруҳларида ғолиб чиққан ҳолда Россияга борадиган бўлишди.

Россия мундиали учун қура ташлаш маросими 1 декабр куни Москвада ўтказилади, турнир 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 8 шаҳридаги 11 стадионда бўлиб ўтиши белгиланган.

Қурада терма жамоалар 4та саватчага ажратилади.
Манба: fcb.uz

 

 

Изоҳ билдириш