43798

Ёқимсиз хабар: Равшан Эрматов ЖЧ-2018да бошқа ишламаслиги маълум бўлди

Спорт 5 июль 8:32 1 898

ФИФА ЖЧ-2018нинг қолган учрашувларини бошқарадиган рўйхатини эълон қилди.

Афсуски бу рўйхатда ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов йўқ.

Рўйхатдан 17та ҳакам жой олди: Алиризо Фағоний (Эран), Наваф Абдулла Шукралла (Баҳрейн), Маланг Дьедиу (Сенегал), Женни Сиказве (Замбия), Марк Гейгер (АҚШ), Жейр Марруфо (США), Сесар Артуро Рамос (Мексика), Андрес Кунья (Уругвай), Нестор Питана (Аргентина), Сандро Риччи (Бразилия), Мэттью Конджер (Новая Зеландия), Жунаид Чақир (Туркия), Бьорн Куйперс (Голландия), Антонио Мигель Матеу Лаос (Испания), Милорад Мажич (Сербия), Жанлука Рокки (Италия), Дамир Скомина (Словения).

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов Россиядаги мундиалда иккита ўйинни бошқарди. У Аргентина – Хорватия (0:3) ва Испания – Марокаш (2:2) ўйинларини бошқарди.

Бундан ташқари ҳамюртимизнинг Жаҳон чемпионатларидаги бошқарган ўйинлари сони 11га етди ва бу Жаҳон рекорди ҳисобланади. Яқин йилларда бу натижага кимнингдир эришиши жуда қийин иш ҳисобланади.

Изоҳ билдириш