28669

Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси нархига учта давлат терма жамоасини сотиб олиш мумкин

Спорт 9 январь 9:20 7 861

Футболчилар трансферлари ҳақида маълумот берувчи transfermarkt.de портали терма жамоалар ва футболчиларнинг нархлари ҳақидаги маълумотларни янгилади.

Россия – 158 миллион евро

Россия терма жамоасининг энг қиммат футболчиси асли бразилиялик бўлган Марио Фернандес Фигейра — 16 миллион.

Украина – 77,95 миллион евро

Украина термаси деярли 78 миллион евро туради. Жамоанинг энг қиммат футболчиси эса Андрей Ярмоленко — 25 миллион.

Арманистон – 42,78 миллион евро

Арманистон термасининг нархи 42 миллиондан ошади. Энг қиммат ўйинчи Генрих Мхитарян — 35 миллион евро туради.

Грузия – 28,33 миллион евро

Грузия термасида энг қиммат футболчи Валерий Казаишвили бўлиб, унинг нархи 2,5 миллион еврога тенг.

Қозоғистон – 21,95 миллион евро

Қозоғистон термасидаги энг қиммат футболчи Бауржан Исламхан ҳисобланади — 2 миллион евро.

Белоруссия – 13,70 миллион евро

Белоруссиянинг энг қиммат футболчиси Максим Володьконинг нархи — 1,2 миллион евро.

Ўзбекистон – 12,65 миллион евро

Ўзбекистон терма жамоасининг энг қиммат футболчиси Одил Аҳмедов 5,5 миллион евро туради. Унинг нархига бирваракайига бутун бошли Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон терма жамоаларини сотиб олиш мумкин.

Молдавия — 10,23 миллион евро

Молдавия термасининг нархи 10 миллион евродан ошади. Энг қиммат ўйинчи эса Александру Епуряну — 3,75 миллион евро.

Озарбайжон – 9,55 миллион евро

Ушбу терма жамоада энг қиммат футболчи асли бразилиялик Ричард Алмейда бўлиб, унинг нархи 1,5 миллион.

Литва – 8,88 миллион евро

Литва – Болтиқбўйидаги энг қиммат терма жамоа. Жамоанинг энг қиммат футболчиси эса Федор Черних — 1,35 миллион евро.

Латвия – 5,88 миллион евро

Латвия термасида энг қиммат футболчилар Давис Икауниекс ва Каспарс Дубра —700 минг евродан.

Эстония – 4,83 миллион евро

Эстония — Болтиқбўйидаги энг арзон терма жамоа. Таркибдаги энг қиммат футболчи Рауно Саппинен — 550 минг евро.

Тожикистон — 1,75 миллион евро

Тожикистоннинг энг қиммат ўйинчилари Фарҳод Восиев, Даврон Эргашев ва Парвиз Умарбоев бўлиб, ҳар бири 300 минг евродан баҳоланади.

Қирғизистон – 1,53 миллион евро

Қирғизистоннинг энг қиммат ўйинчиси нархи 500 минг евро бўлиб, у Валерий Кичин.

Туркманистон – 1,18 миллион евро

Бутун бошли жамоанинг нархи 1 миллион евродан салгина ошади, энг қиммат ўйинчи Руслан Мингазов эса 700 минг евро туради.

Изоҳ билдириш