25781

Ўзбекистонлик футболчи илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этади

Спорт 6 декабрь 10:20 3 705

Жорий йилнинг 6-16 декабрь кунлари БААда футбол бўйича клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

БААнинг иккита шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур мусобақада жами саккизта учрашув ўтказилади.

Ушбу турнирда ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов тўп сурадиган “Ал Жазира” клуби ҳам иштирок этади.

Бугун БААда клублар ўртасидаги ЖЧ ўйинлари старт олади. Плей-офф босқичида ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сурадиган “Ал-Жазира” клуби Янги Зеландиянинг “Окленд Сити” клубини қабул қилади.

Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 22.00 да старт олади ва уни “Futbol TV” телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Шуни айтиш лозимки, Сардор Рашидов бу каби нуфузли мусобақада майдонга тушадиган ўзбекистонлик биринчи футболчи бўлади.

Мазкур қарама-қаршиликда ғолиб чиққан жамоа эса 2017 йил ОЧЛда ғолиби бўлган Япониянинг “Урава Редс” клуби билан тўқнаш келади.

Клублар ўртасидаги ЖЧ-2017. Плей-офф (саралаш) раунди

22.00 “Ал-Жазира” (БАА) – “Окленд Сити” (Янги Зеландия)

Бош ҳакам: Диедхиу Маланг

Лайнсменлар: Жибрил Камара, Эл Хожи Самба (барчаси Сенегал)

Заҳира ҳаками: Сандро Риччи (Бразилия)

Изоҳ билдириш