46988

Ўзбекистондаги стадионларнинг бирида қизиқ воқеа рўй берди (фото)

Спорт 6 сентябрь 9:35 1 069

Ўзбекистондаги стадионларнинг бирида қизиқ воқеа рўй берди. Аниқроғи, аёллар чемпионатининг 19-туридан ўрин олган “Шўртан Lady” – “Қизилқум Гули” ўйинида “Шўртан” аъзоси Улдона Тўхтаева ўйиндан олдин стадионда келин саломини берган.

Журналист Диёр Имомхўжаевнинг ёзишига кўра, аёл футболчи турмушга чиққанига бир ҳафта бўлган ва шу туфайли, ўзбек урф-одатига кўра, стадионда келин саломини берган.

Фото: Диёр Имомхўжаев

Энг қизиқарлиси, янги келин Улдона Тўхтаева ўйин давомида голли узатма ҳам амалга оширган.

«Бу иш «қиз бола ҳам футболчи бўларканми», деб савол берадиганлар учун яхши жавоб бўлди. Оиласи билан бахтли бўлсин!», дея ёзади Диёр Имомхўжаев.

Изоҳ билдириш