29819

Ўзбекистон Японияга 4 гол уриб, ярим финалга чиқди (фото+видео)

Спорт 19 январь 15:25 768

Хитойда бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финалининг дастлабки учрашуви якунланди. Унда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияни йирик — 4:0 ҳисобида мағлуб этдиб, ярим финалга йўл олди.

Ўйин тўлиқ Ўзбекистон вакиллари устунлиги остида кечди. Бу устунлик статистикада ҳам акс этган – Ўзбекистон вакиллари ўйин давомида рақиб дарвозасига 18 марта зарба бергани ҳолда, кунчиқар юрт вакилларида бу кўрсаткич 3тага тенг.

Осиё Чемпионати U23
Чорак финал

Япония — Ўзбекистон 0:4
Голлар: Жавоҳир Сиддиқов, 31 (0:1). Достон Ҳамдамов, 34 (0:2). Жасур Яхшибоев, 39 (0:3). Жасур Яхшибоев, 47 (0:4).

Учрашув статистикаси:

Изоҳ билдириш