46053

Ўзбекистон термаси Қатарни жуда йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Спорт 17 август 9:48 453
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларидан ўрин олган иккинчи ўйинни Қатар терма жамоасига қарши ўтказди ва муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Учрашув тўлалигича терма жамоамиз аъзолари устунлиги остида ўтди. 37-дақиқада Забиҳулло Ўринбоев ҳисобни очган бўлса, 43-дақиқада Икром Алибоев жаримадан ажойиб гол киритиб, ҳисобни 2:0 га етказди.
Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида вакилларимизнинг ғалабаси билан якунига етди.
Иккинчи бўлимни фаол бошлаган футболчиларимиз тезкор гол киритишга муваффақ бўлишди. Достон Ҳамдамов 47-дақиқада рақибни чиройли тарзда алдаб, Қатар дарвозасини ишғол қилди – 3:0. 49-дақиқада Жавоҳир Сидиқов бўш қолган дарвозага осонлик билан тўпни йўллаб ҳисобни 4:0га етказган бўлса, 53-дақиқада Жалолиддин Машарипов ўзига нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг пенальтидан гол киритди ва ҳисоб 5:0га етди.
76-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Бобур Абдухолиқов Қатар дарвозасига гол киритиб, якуний ҳисоб 6:0 бўлишини таъминлади.
Ушбу ғалаба Равшан Ҳайдаров шогирдларига осиё ўйинларида биринчилардан бўлиб муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини тақдим қилди. Кейинги учрашувни вакилларимиз 19 август куни Таиланд терма жамоасига қарши ўтказишади.
Изоҳ билдириш