47383

Ўзбекистон терма жамоаси Эронга мағлуб бўлди (видео)

Спорт 12 сентябрь 9:51 456

11 сентябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Учрашув Тошкентдаги «Миллий» стадионида бўлиб ўтди.

Учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди. Эронликлар таркибида захирадан ўйинга қўшилган Меҳди Торабий 67-дақиқада киритган гол меҳмонларга кичик ҳсобдаги ғалабани тақдим этди. Бу натижа орқали Эрон кетма-кет тўртинчи марта Тошкентдан ғалаба билан қайтадиган бўлди.

Шу тариқа, Эктор Купер бошчилигида иккинчи ўйинини ўтказган Ўзбекистон термаси илк мағлубиятини форслардан қабул қилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купернинг дебют ўйинида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Сурия терма жамоасини қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этганди.

Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон—Эрон 0:1 (0:0)
Гол: Меҳди Торабий (67).

Изоҳ билдириш