13312

Ўзбекистон терма жамоаси Эрон клубига мағлуб бўлди (Видео)

Спорт 20 июль 12:19 611

Туркиянинг Измит шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини давом эттираётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча, 19 июль куни Эроннинг «Зоб Оҳан» клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушди.

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси «Зоб Оҳан» билан бўлган учрашувда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувнинг 85-дақиқасида «Зоб Оҳан»  футболчилари томонидан бурчакдан амалга оширилган стандарт вазият голга айланди. Бу вазиятда терма жамоа дарвозабони Александр Лобанов топширилган вазифани уддалай олмади.

23 июль кунига қадар давом этадиган йиғин давомида яна битта назорат ўйини ўтказилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги ўқув-машғулотлар йиғини миллий терма учун ЖЧ–2018 саралаш босқичининг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Изоҳ билдириш