10929

Ўзбекистон аёллар термаси ФИФА рейтингида 1 поғонага кўтарилди

Спорт 23 июнь 14:27 337

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) аёллар терма жамоаларининг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 1557 очко билан 41-ўринни эгаллади.

Бу аввалги кўрсаткичга нисбатан 1 поғона яхшироқ натижа бўлди. ОФКга аъзо терма жамоалари орасида Япония аёллар терма жамоаси 1981 очко билан етакчилик қилмоқда. Жаҳон рейтингида Япония ҳамон 6-поғонада бормоқда.

Австралия аёллар терма жамоаси 1976 очко билан Осиёда иккинчи (дунёда еттинчи) бўлса, КХДР аёллар термаси 1949 очко билан учинчи (дунёда ўнинчи) ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон аёллар термаси юқоридаги терма жамоалардан ташқари Хитой (1875), Жанубий Корея (1871), Таиланд (1669), ва Вьетнам (1644) кейин Осиёда 8-поғонани эгаллаб турибди.

Жаҳон рейтингида АҚШ аёллар термаси (2118)яна пешқадамга айланиб, Германияни (2111) иккинчи ўринга тушириб қўйди. Кучли учликка Франция (2076) якун ясади.

Изоҳ билдириш