42570

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Колумбия терма жамоасига хизмат кўрсатмоқда (фото)

Спорт 21 июнь 16:29 581

Жаҳон чемпионати кунларида Колумбия терма жамоаси футболчиларига Uzbekistan Airways авиакомпанияси хизмат кўрсатади. Бу ҳақида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бор журнали бош муҳаррири Бахтиёр Насимов ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Бахтиёр Насимовнинг ёзишича, Колумбия футбол федерацияси Россиянинг Саранск — Қозон-Самара шаҳарлари бўйлаб парвоз қилиш учун «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига буюртма берган.

Футболчиларнинг оилалари, жамоа маъмурияти ва ишқибозлар Ўзбекистон самолётларида парвоз қилишади.

«Дарвоқе, улар Барселонадан Қозон шаҳрига ҳам бизнинг «Боинг-767″да келишди. Сўнгра бизнинг «А-320″да Қозон-Саранск-Қозон йўналишида учишди», деб ёзади Насимов.

Изоҳ билдириш