13728

Ўзбек ва тожик боксчилари ўртасидаги жанг қолдирилди

Спорт 25 июль 14:08 389

Илгарироқ, 29 июль куни Душанбедаги «Ахорун» амфитеатрида ўзбек ва тожик боксчилари ўртасида профессионал бокс кечаси ўтказилиши ҳақида хабар берилганди. Тожикистон профессионал бокс федерациясининг маълум қилишича, мазкур тадбир бекор қилинган.

Душанбе шаҳри ҳокимиятининг федерацияга йўллаган мактубидан маълум бўлишича, «Ахорун» маданий-дам олиш муассасаси (амфитеатр) фақатгина маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказиш учун мўлжалланган бўлиб, профессионал боксчилар иштирокидаги тадбирни спорт залида ўтказиш тавсия қилинган.

Шу сабабли Ўзбекистон ва Тожикистон боксчилари ўртасидаги бокс-шоуси ўтказилмайдиган бўлди. Федерациянинг маълум қилишича, ҳозирда ушбу спорт тадбирини бошқа масканда ўтказишни ташкиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бокс шоусида Шерали Мамадалиев (Тожикистон) – Мақсуд Жумаев (Ўзбекистон), Бахтиёр Мирзомуҳаммад (Тожикистон) – Алишер Ҳабибуллаев (Ўзбекистон) ва Асрор Воҳидов (Тожикистон) – Ҳумоюн Рустамов (Ўзбекистон) бир-бирлари билан куч синашишлари лозим эди.

Изоҳ билдириш