31232

Ўзбек боксчилари Бишкекдаги мусобақада саккизта медални қўлга киритишди

Спорт 7 февраль 9:07 302

Ўзбекистонлик боксчилар Бишкек шаҳрида Дуйшенкул Шопокулов хотираси учун ўтказилган турнирда саккизта медалга сазовор бўлишди.

Жами 13та медаллар шодаси учун Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 146 нафар боксчи кураш олиб борди.

Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси учта олтин, иккита кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритиб, иккинчи ўринни эгаллади.

Изоҳ билдириш