29985

Умид Аҳмаджонов Мадридда “Реал” жамоаси президенти Флорентино Перес билан учрашди

Спорт 22 январь 11:25 432
Фото: UFF

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов айни пайтда Испания пойтахти  Мадрид шаҳрида бўлиб турибди.

Умид Аҳмаджонов “Реал” жамоаси президенти Флорентино Переснинг таклифига кўра Ла лиганинг 20-туридан ўрин олган «Реал» – «Депортиво» учрашувини бевосита «Сантьяго Бернабэу» стадионида томоша қилди.

Умид Аҳмаджонов «Реал» Мадрид клуби президенти Флорентино Перес, жамоа Бош директори Хосе Анхель Санчес, клубнинг Ташқи алоқалар бўлими директори Эмильо Бутрагеньо, «Stellar group» агентлик компаниясининг Испания ва Португалия бўлими президенти Луис Алонсо билан кўришди.

Учрашув давомида ўзбек футболига Испаниядан кучли мутахассислар жалб қилиш, «Реал Мадрид» академияси филиалини Тошкентда очиш, болалар мураббийлари малакасини ошириш учун турли семинарлар ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Изоҳ билдириш