29810

ЎФФ президети Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига мурожаатнома юборди

Долзарб | Спорт 19 январь 15:01 1 090

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Японияга қарши чорак финал ўйини олдидан Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига қуйидаги мурожаатномани юборди:

«Ҳурматли футболчилар ва мураббийлар!

Кеча 52 кишини ўз бағрига олган, Россияга йўл олган фуқароларимиз дахшатли тарзда халок булдилар. Буни билган бўлишингиз керак. Айни пайтда Узбекистонда барча вафот этганлар хотирасига дуолар килаяпти.

Сизларга шу нарсани айтаман, бугун ғалаба қозониб, аламда қолган ўзбек халкига қувонч улашинг. Қаранг, сизни энингиз бут, қорнингиз тўқ. Барча шароитлар яратилган. Лекин ҳаёт шуни тақозо қилди ва улар шу ишга мажбур булдилар. Шунинг учун хам сиз ўзингиздаги шароитга доим шукурли бўлинг.

Аввалги уч ўйинингизни кўрдим. Қийналдинглар, ўйинда мазмун йўқдек. Қани кетишдан олдин мен мактаган йигитлар? Бугун барчани нигоҳи сизларга қаратилади. Халкни хурсанд қилишга бугун ҳаммадан ҳам сизларда имконият кўп. Кечаги кундаги кўнгил ғашлигини биргина ғалаба билан таскин бериш имконияти бугун сизларда мавжуд.

Ўша автобусда кетаетганлар ичида аниқ ишонаманки ўзбек футболига бефарқ бўлмаганлари ҳам анча бўлди. Ўшалар ҳурмати бугун ғалаба қозонинг, илтимос сизлардан!».

ЎФФ Президенти, Умид Ахмаджонов.

Изоҳ билдириш