13282

U-23 ОЧ: Ўзбекистон ёшлар термаси БААни мағлуб қилиб,финал босқичига йўлланмани қўлга киритди (+видео)

Спорт 20 июль 10:39 481

19 июль куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “D” гуруҳи 3-турида мезбон БАА U-22 термасига қарши баҳс олиб борди.

2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичининг тўғридан-тўғри йўлланмаси учун кечган ўйинда Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги жамоа 0:2 ҳисобида ғалабага эришди. Голларга Исломжон Қобилов ва Жавоҳир Сиддиқов муаллифлик қилишди.

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичининг дастлабки ўйинда Равшан Ҳайдаров шогирдлари Ливанни (3:1), иккинчи турда Непални эса (2:0) таслим қилганди. Ўтказилган уч ўйинда 100 фоизлик натижа кўрсатган Ўзбекистон U-22 термаси биринчи бўлиб ОЧ йўлланмасига эга бўлди, деб хабар беради ЎФФ расмий сайти.

Изоҳ билдириш