14401

Тожикистон ва Ўзбекистон профессионал боксчилари қачон куч синашиши маълум бўлди

Спорт 3 август 14:43 344

Ўзбекистон ва Тожикистон профессионал боксчилари иштирокидаги бокс-шоуси 5 август куни Душанбедаги Тожикистон алоқа вазирлиги спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Бу ҳақида Sputnik Тожикистон хабар бермоқда.

Бокс шоуси соат 19да бошланади.

Унда Шерали Мамадалиев (Тожикистон) – Мақсуд Жумаев (Ўзбекистон), Бахтиёр Мирзомуҳаммад (Тожикистон) – Алишер Ҳабибуллаев (Ўзбекистон) ва Асрор Воҳидов (Тожикистон) – Ҳумоюн Рустамов (Ўзбекистон) бир-бирларига қарши рингга чиқишади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур шоу 29июль куни ўтказилиши белгиланган, бироқ Душанбе ҳокимияти «Ахорун» амфитеатрида бокс шоуси ўтказилишига рухсат бермаганди.

Ҳокимиятнинг федерацияга йўллаган мактубида «Ахорун» маданий-дам олиш муассасаси (амфитеатр) фақатгина маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказиш учун мўлжалланган бўлиб, профессионал боксчилар иштирокидаги тадбирни спорт залида ўтказиш тавсия қилинганди.

Изоҳ билдириш