42507

Терма жамоамизни ким бошқаради – Кейрушми ёки…

Спорт 20 июнь 19:14 556

Oltinvodiy.uz нашри Ўзбекистон миилий терма жамоаси бош мураббийи вазифасига ким келишини тахмин қилди.

Ўзбекистон футбол мухлислари Россияда давом этаётган Жаҳон чемпионатининг якунланишини сабрсизлик билан кутишаётгани турган гап. Негаки, мундиалдан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи номи маълум бўлади.

Хўш, миллий терма жамоамизни ким бошқаради, деган саволга кўпчилик португалиялик мутахассис – Карлуш Кейруш деган жавобни беришса ажаб эмас. Негаки, айни дамда Эрон терма жамоасини бошқараётган мураббийнинг терма жамоамизга келиши ҳақидаги гап-сўзлар йўқ эмас. Бунинг устига ЎФА 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов бош мураббий масаласида тўхталар экан. Ушбу мутахассис терма жамоаси билан мундиалда иштирок этишини таъкилаганди. Шундан кейин кўпчилик Умид Аҳмаджонов айтган мураббий Карлуш Кейруш деган тўхтамга келганди.

Лекин бизда иккинчи тахмин ҳам бор. Мундиалдан сўнг, терма жамоамиз бошқарувига голландиялик Берт ван Марвеейк келиши ҳам мумкин. Ушбу мутахассис Саудия Арабистони терма жамоаси билан Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Кейинчалик араблар билан орани очиқ қилгач, Австралия терма жамоасига бош мураббий бўлди.

Маълумотларга қараганда, Берт ван Марвеейк “яшил қитъа” вакиллари билан Жаҳон чемпионати якунига қадар шартнома имзолаган экан. Биз кутаётган мураббий Берт ван Марвеейк бўлса ажаб эмас.

Бундан ташқари, ЎФА ходимларни бир неча ой олдин Кейруш ҳақида маълумотларни қаердан олдиларинг деган жавоб қайтаришган эди.

Хўш кузатишда давом этамиз. Терма жамоамизни ким бошқаради?

 

Изоҳ билдириш