41999

Тарихда илк бор ўзбекистонлик мутахассис «ЖЧ»нинг мундиал ўйинларида комиссар сифатида ишлайди

Спорт 14 июнь 11:43 527

Шу йилнинг 14 июнь куни Россия федерациясида Жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилади.

Аввалроқ, ФИФА ташкилоти мазкур мундиалда ишлашга Ўзбекистондан ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари Олим Арифовни таклиф қилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи марта ўзбекистонлик мутахассис мундиал ўйинларида комиссар сифатида ишлайди

Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлади.

Олим Арифов ФИФАдан дастлабки тақсимотни олди. У ЖЧ-2018 «Е» гуруҳидан ўрин олган Коста Рика – Сербия учрашувида ишлайдиган бўлди. Учрашув 17 июнь куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади

Изоҳ билдириш