43687

Суарес машғулотда жароҳат олди

Спорт 4 июль 12:08 294

Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес машғулот пайтида енгил жароҳат олди. Чорак финалга тайёргарлик кўраётган футболчи жамоадоши билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, Суарес жароҳатга қарамай шуғулланишда давом этган, аммо у мураббийлар штабини хавотирга тушишга мажбур қилди.

Шунингдек, Португалияга қарши ўйинда жароҳат олган Эдинсон Кавани шифокорлар назорати остида индивидуал дастур асосида шуғулланмоқда.

Жаҳон чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган Уругвай – Франция баҳси 6 июль куни бўлиб ўтади.

Изоҳ билдириш