44855

Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби маълум бўлди

Спорт 19 июль 8:37 358

Айни пайтда профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев 19 август куни Москва шаҳрида жанг қилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби ҳам маълум бўлди. Ўзбекистонлик боксчига навбатдаги жангида Угандалик Жума Васва рақиблик қилади. Ушбу жангда Шоҳжаҳон ўзининг WBA International камарини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингда бунгача 13та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 12тасида эса у рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.

Васва эса бунгача профессионал боксда 13 та жанг ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган (4та нокаут). 2та жангда мағлуб бўлган бўлса, 1та тўқнашувда дуранг қайд этган.

Изоҳ билдириш