29016

Шоҳжаҳон Эргашевнинг Нью-Йоркдаги жанги тўғридан тўғри намойиш этилади

Спорт 11 январь 14:19 1 375

Профессионал фаолиятида муҳим жанглардан бирига қизғин ҳозирлик кўраётган енгилмас боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (11-0, КО 11) ўзининг навбатдаги жангини америкалик Сони Фредриксонга (18-0-0, КО12) қарши ўтказишидан хабарингиз бор.

Мазкур жанг 12 январ куни (Тошкент вақти билан 13 январ куни соат 08:00да бошланади) Нью-Йоркдаги “Turning Stone Casino Resort” аренасида ташкил этилиши режалаштирилган.

Юртимиздаги кўпчилик бокс мухлисларининг хоҳиш ва истакларига кўра, жанг SPORT телеканалида тўғридан тўғри намойиш этилади.

Изоҳ билдириш