47063

Шерали Жўраев олтин медаль ва 50 000 АҚШ доллар мукофот пулига эга чиқди

Спорт 7 сентябрь 9:26 1 254

Пойтахтимизда кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро мусобақа ўтказилиши ҳақида хабар бергандик.

Баҳслар мутлақ вазн тоифасида ташкил қилинди. Жаҳоннинг 40 га яқин мамлакатидан полвонлар иштирок этган мусобақа финалига икки нафар ўзбекистонлик курашчи етиб борди. Бекмурод Олтибоев ва Шерали Жўраев ўртасидаги финал беллашувида эса Шералининг қўли баланд келди ва якунда у мусобақа ғолибига айланди.

Шерали олтин медаль билан бирга мусобақа ғолиби учун аталган 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига ҳам эга чиқди. Иккинчи ўрин соҳиби Бекмурод Олтибоевга 25 000 АҚШ доллари насиб қилди. Бронза медалини қўлга киритган спортчилар Аслан Камбиев (Россия) ва Темур Раҳимов (Тожикистон) эса 10 000 АҚШ доллари билан кетадиган бўлишди. Шунингдек, 5-8 ўринни қўлга киритган спортчиларга 1250 АҚШ доллари миқдорида мукофот топширилди.

Изоҳ билдириш