41875

Шавкат Мирзиёев Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этадими?

Спорт 13 июнь 15:15 723

Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиши мумкин. Ўзбекистон Президенти Фарғонада вилояти фаоллари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Москвага сафар қилиши мумкинлигини сўзлаган.

Рус оммавий ахборот воситаларида ёзилишича, жаҳон чемпионатининг очилиш маросимигаўндан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюриши кутилмоқда. Бизнинг мамлакат раҳбари ҳам қатнашиши ҳақида маълумот берилмоқда.

Миллионлаб мухлислар орзиқиб кутаётган футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатига эртага, 14 июнь куни старт берилади. Тошкент вақти билан соат 20:00 да Москвадаги «Лужники» стадионида бўлиб ўтадиган илк учрашувда мезбон жамоа вакиллари Саудия Арабистони терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилги Сочи олимпиадасининг очилиш маросимига раҳматли Ислом Каримов борган эди.

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этадиган юқори мартабали меҳмонлар рўйхатини қуйидаги фотода кўришингиз мумкин.

Изоҳ билдириш