45878

Шаҳрам Ғиёсов: «Рақиб оддий эмас, аммо…

Спорт 14 август 16:53 411

Айни пайтда профессионал рингда фаолиятини давом эттираётган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жанги олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Жангга тайёргарлик жиддий равишда давом этмоқда. Рақиб оддий эмас. 38та жанг ўтказган ва уларнинг 31тасида ғалабага эришган. Отам ва амаким доимо таъкидлаб келишади: «чўққига осон йўл билан чиқиб бўлмайди. Энг зўри бўлиш учун кучлиларни мағлуб этиш керак». Менда ўзим интилаётган аниқ мақсад бор. Ўз одатимга яраша чиройли жанг кўрсатиб, ғалаба қозонмоқчиман», – деди Шаҳрам Ғиёсов.

Эслатиб ўтамиз, 17 август куни (Тошкентда 18 август тонгда) Калифорнияда бўлиб ўтадиган жангда Шаҳрамга ганалик Альберт Менса рақиблик қилади.

Изоҳ билдириш