49451

Шаҳрам Ғиёсов проф боксдаги 6-жангида рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди (видео)

Спорт Бугун 9:05 0

25 ноябрь, якшанба куни Рио—2016 Олимпиадаси кумуш медали соҳиби, ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ўзининг профессионал боксдаги олтинчи жангини ўтказди.

Боксчимизга навбатдаги жангда мексикалик Мигель Замудио рақиблик қилди. Шаҳрам жангни жуда фаол бошлади. У саккиз раундга мўлжалланган жангнинг биринчи раундидаёқ рақибини нокаутга учратиб, фаолиятидаги олтинчи ғалабасини тантана қилди.

Маълумот учун, Шаҳрам бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда профессионал боксда 6 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 5 та баҳсни у муддатидан олдин якунлай олган.

27 ёшли Замудио эса профессионал боксда 54 маротаба жанг қилишга улгурган. Жангларнинг 41 тасида ғалаба қозонган (25 таси нокаут эвазига), 12 та жангда эса мағлубиятга учраган (10 та нокаут). Яна битта жангда эса дурангга эришган.

Изоҳ билдириш