38122

Сервер Ибрагимов Токио-2020 Паралимпия ўйинларига лицензия қўлга киритган ўзбекистонлик илк спортчига айланди

Спорт 7 май 12:14 155

Жанубий Кореянинг Чхонжу шаҳрида паралимпиянинг ўқ отиш спорт тури бўйича Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада иштирок этаётган спортчимиз Сервер Ибрагимов 10м.га пистолетдан отиш буйича беллашувларнинг финал босқичида 236.8 натижа қайд этди ва кумуш медаль соҳибига айланди.

Чемпионатнинг олтин ва бронза медаллари хитойлик спортчилар Янг Чао (237.2) ҳамда Хуан Хинг (215.0)ларга насиб этди.

Маълумот учун, ушбу мусобақада 25та мамлакатдан 50 нафардан ортиқ спортчи куч синашмоқда.

Сервер Ибрагимов 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган илк спортчига айланди. Спортчимиз 11 май куни Тошкент вақти билан соат 19:30да Сеул-Тошкент йўналиши бўйича пойтахтимизга қайтиб келади.

Изоҳ билдириш