10289

Сардор Рашидов жамоасини ўзгартирди

Спорт 19 июнь 10:02 490

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов БАА Про Лигаси вакили – Абу-Даби шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи “Ал-Жазира” клуби аъзосига айланди.

Ўзбекистонлик футболчи 2015 йилдан буён Қатарнинг “Ал-Жаиш” клубида тўп суриб келаётган эди. 2017 йилги мавсум якунида битта шаҳар клублари – “Ал-Жаиш” ва “Лаҳвия” ўзаро бирлашиб, “Ал-Дуҳаил” жамоасига айланди. Шундан кейин Сардор Рашидов Қатарни тарк этишга қарор қилди.

Қайд этиш жоиз, “Ал-Жазира” якунига етган мавсумда БАА чемпионига айланди ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Рашидов фаолияти давомида “Сўғдиёна” (2007–2008), “Бунёдкор” (2009–2015) ва “Ал-Жаиш” (Қатар, 2015–2017) клубларида тўр сурган. Ярим ҳимоячи 2013 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўйнаб келмоқда.

Изоҳ билдириш