41785

Роналдуга 2та аниқ таклиф бор

Спорт 12 июнь 20:42 364

«Реал» етакчиси Криштиану Роналду фаолиятини давом эттириш учун Европанинг 2та топ-клубидан таклиф олди.

Португалиялик футболчининг агенти Жорже Мендеш ушбу маълумотни «Реал» президенти Флорентино Пересга етказган. Бериб келинаётган маълумотларга қараганда, «Қироллик клуби» хўжайини Криштиануни 200 млн еврога сотишга тайёр.

Роналдунинг дўсти бўлган таниқли испаниялик журналист Эду Агирренинг хабар тарқатишича, футболчи «Мадрид»да қолишга тайёр, аммо у ўзини ёқтиришмайдиган жойда ўйнашни истамайди. Роналдуга таклиф юборган жамоалар номи ҳозирча ошкор қилинмаяпти, аммо журналистнинг қайд қилишича, бу жамоалар жаҳоннинг энг кучли 5та клублари сафига киради.

Аввалроқ «Реал» таклиф қилган янги шартномани футболчи ўзига нисбатан ҳурматсизлик сифатида қабул қилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Криштиану Неймарнинг маошига (40 млн евро) нисбатан кўпроқ йиллик маош олишни истаганди, аммо «қаймоқранглилар» раҳбарияти унга 25 млн евро таклиф қилди.

Манба: football24.ua

Изоҳ билдириш