42504

Роналду гол уриш бўйича афсонавий футболчидан ўтиб кетди

Спорт 20 июнь 19:03 652

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2018 мусобақасининг 2-турида Марокаш дарвозасини ишғол этди.

Роналду бурчак тўпидан оширилган узатмани бош билан уриб, Португалияни олдинга олиб чиқди. Гап шундаки, ушбу гол Роналду учун терма жамоа сафидаги 85-гол сифатида қайд этилди.

Шундай қилиб, Роналду афсонавий футболчи Ференц Пушкашни терма жамоа сафида урилган голлар бўйича ортда қолдирди ва бу рўйхатнинг иккинчи ўрнига кўтарилиб олди. Эрон терма жамоаси аъзоси Али Даи Роналдудан кўпроқ гол урган.

Манба: www.soccer.ru

Изоҳ билдириш