10564

Роналду 5 йилга қамалиши мумкин

Спорт 20 июнь 23:02 425

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду 31 июль куни Мадрид автоном суди ҳамжамиятига сўроқ бериш учун боради. Бу ҳақида El Confedencial нашри хабар тарқатди.

Ўтган ҳафтада Испания прокуратураси Роналдуни ўз даромадларини яшириш мақсадида Испания қонунчилигига зид йўллар орқали фирибгарлик ишлатишда айбланганди. Гап Роналдунинг 14,7 млн евро миқдоридаги солиқларни тўлашдан бўйин товлагани ҳақида боради.

2011 йилдан 2014 йилга қадар ишлаб топилган даромадларни яширишга уринган Роналдуга 5 йиллик муддатгача бўлган қамоқ жазоси хавф солмоқда.

Бу хабарлар ортидан Роналду Испанияни бутунлай тарк этиш тараддудига тушган.

Изоҳ билдириш