32391

Ришод Собиров Тошкентда дзюдо мактаби очди

Спорт 21 февраль 8:55 566

Икки карра жаҳон чемпиони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси Ришод Собиров Тошкентда болалар дзюдо мактаби очди.

МОҚ хабарида айтилишига кўра, янги мактаб очилиш маросимида ёш дзюдочилар мусобақалари ташкил қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси мамлакат бўйлаб собиқ спортчилар мактаблари ташкил қилишни бошлаган эди. Тренер лицензиясини олиш учун, ҳукумат собиқ спортчилар учун тезкор ўқув курслари ташкил қилган эди.

Ўтган вақт ичида Бухоро ва Андижонда боксчилар Аббос Атоев  ва Ўткир Ҳайдаровлар томонидан спорт мактаблари очилди.

Изоҳ билдириш