35759

Рим ва Манчестер драмаси. «Барселона» ва “Манчестер Сити” тор-мор келтирилди (видео)

Спорт 11 апрель 9:54 163

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал учрашувларининг иккитаси 111 апрель куни тунда ўз ниҳоясига етди. Унда «Рома» – «Барселона» ва «Манчестер Сити» – «Ливерпуль» жамоалари майдонга тушишди.

«Манчестер Сити» биринчи ўйинда йирик ҳисобда (0:3) мағлуб бўлгани учун дастлабки дақиқалардан ҳужумга ўтди ва 2-дақиқадаёқ ҳисобни очди.  Фақат бу сафар 3:0 эмас 2:1 ҳисоби қайд этилди. Бу эса Юрген Клопп шогирдлари учун ярим финалга чиқишга кифоя бўлди. Демак, мусобақада Англиянинг атиги бир жамоаси қолди холос. “Манчестер Сити” эса мусобақа билан хайрлашди.

ЕЧЛ, чорак финал. Жавоб баҳси.
“Манчестер Сити” – “Ливерпуль” 1:2.
Голлар: Габриэл Жезус (2) – Салоҳ (56), Фирмино (77).


Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган яна бир ўйин хам ўз якунига етди. Унда Римнинг “Рома” клуби “Барселона”ни қабул қилиб, сенсацион тарзда ғалабага эришди.

«Барселона»нинг дастлабки ўйиндаги ишончли ғалабаси (4:1) уларнинг ярим финалга чиқишига шубҳа қолдирмаган эди. Аммо каталонияликлар ўтказиб юборилган учта гол эвазига ярим финал йўлланмасидан қуруқ қолишди.

Жеко, Де Росси ва Маноласнинг голлари “Рома”ни кейинги босқичга олиб чиқди. Шу тариқа, “Рома” – “Барселона” баҳсида кутилмаган натижа қайд этилиб, римликлар сўнгги 34 йилда илк марта ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

ЕЧЛ, 1/4 финал. жавоб баҳси.
“Рома” – “Барселона” 3:0.
Голлар: Жеко (6), де Росси (58, пенальти), Манолас (82).

Изоҳ билдириш