43817

«Реал» Роналдунинг агентини шошилинч равишда Мадридга чақирди

Спорт 5 июль 9:04 622

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш куни кеча Мадридда «Қироллик клуби» президенти Флорентино Перес билан шошилинч музокара ўтказди.

Учрашувда клуб бош директори Хосе Анхель Санчес ҳам иштирок этди.

Томонлар мадридликлар сафидаги аҳволидан норози Роналдунинг келажагини муҳокама қилдилар.

33 ёшли португалиялик ўз агентига «курашдан чарчагани» ва «бошқа жанг қилмаслигини» айтган. Роналду 100 млн евро товон пули эвазига Мадридни тарк этишга тайёр.

Аввалроқ, Роналду Туриндан уй қидираётгани хабар қилинган эди.

Изоҳ билдириш